18:27 / 29.11.2016
4154

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

2016 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Уильям Тоддни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.

Top