Маҳаллий ОАВларга кўра, Япониянинг энг қадимий мукофотларидан бири ҳисобланган “Чиқаётган қуёш катта кордон” ордени — Абдулазиз Комиловга икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун берилган.

Орденни Япония императори Нарухито – мамлакат бош вазири Фумио Кишидо иштирокида топширди. Мукофот, шунингдек бир қанча маҳаллий амалдорларга ҳам топширилган.

Орден Япониядаги энг қадимги (1875 йилдан бери берилади) ва мамлакатнинг энг олий мукофоти ҳисобланади. У олти даражага эга (катта лентадаги орден — энг юқори даража).