Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕИ билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди
Брюссел шаҳрида Ўзбекистон-Европа муносабатларини янада чуқурлаштириш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Брюссел шаҳрига ташрифи давомида Европа комиссияси президенти ижроия аппаратининг сиёсий мувофиқлаштириш ва бошқарув бўйича директори Живка Петкова билан учрашди.
«Дунё» хабарига кўра, унда Ўзбекистон–Европа муносабатларини янада чуқурлаштириш ва минтақавий форматда амалий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2022 йил 6 июлда парафирланган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида «Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолашдан манфаатдор эканини билдирди.
Суҳбатдош Ўзбекистон томонининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг жорий йилда Самарқандда Халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Муҳим хомашё соҳасида, тегишли меморандум тузиш орқали ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарблиги таъкидланди.
Томонлар икки томонлама ва минтақалараро характердаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилди.
Мавзуга оид
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
20:29 / 15.11.2024
Ғайрат Фозилов Европа кенгаши президентига ишонч ёрлиқларини топширди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
18:57 / 07.09.2024