15:50 / 01.12.2016
7785

Атамбаев Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши қайси босқичда эканига ойдинлик киритди

Фото: akipress

Қирғиз республикаси президенти Алмазбек Атамбаев якуний матбуот анжуманида хитой-қирғиз темир йўли қурилиши ҳақида ахборот берди. 

Унинг сўзларига кўра, қирғизистонликлар томонидан ишлаб чиқилган ушбу темир йўл лойиҳаси Хитойга ҳам мос келишини катта қийинчилик билан ишонтиришнинг уддасидан чиқилган. 

«Унинг масофаси узунроқдир, аммо арзонроққа тушади. Акаевнинг лойиҳаси ҳеч нарсага арзимайди. Агар темир йўл тоғлардан ўтса, биз экологияни ўлдирамиз. Агар биз лойиҳа тайёрласак, у аввало Қирғизистон манфаатларига жавоб бериши керак. Йўл От-боши туманидан ўтиши керак», - деган Алмазбек Атамбаев.
 
Президентнинг қўшимча қилишича, томонларда кескин рад этиш кайфияти йўқ. Улар экспертлар билан мунозаралар ўтказишга келишиб олишган. 

Top