Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «яшил иқтисодиёт» лойиҳаси учун Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари ажратади
2023-2028 йиллар давомида Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш (iCRAFT) лойиҳаси амалга оширилади.
«Жаҳон банки иштирокида «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.
Унга мувофиқ, 2030 йилгача «яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва «яшил ўсиш»ни таъминлаш дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, миллий иқтисодиёт, хусусан, саноатнинг кам углеродли ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда «Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш» (iCRAFT) лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу мақсадда Жаҳон банки 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
Лойиҳа 2023-2028 йиллар давомида республика миқёсида амалга оширилади.
Бунинг учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида давлат муассасаси шаклида ташкил этилган «Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси Жаҳон банки томонидан қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 7 та штат бирлигига кенгайтирилади ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.
«Яшил иқтисодиёт» онлайн платформаси ташкил этилиб, ушбу платформа доирасида иссиқхона газлари реестри яратилади. Мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизими бўйича йиғиладиган маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.
Қарорга кўра 2024 йил 1 июлга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иқтисодий фаолият турларини экологик жиҳатдан таснифлаш имкониятини берувчи «яшил таксономия» тизими жорий этилади.
Мавзуга оид
10:35 / 10.07.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон учун энг истиқболли уч соҳани санади
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026