16:44 / 01.12.2016
14207

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Фото: vazir.agro.uz

Бугунги кунда юртимизда ҳукумат органларининг электрон кўринишдаги интерфаол хизматлар кўрсатиши замон талабига айланиб бормоқда. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида давлат органларига мурожаат қилиш тартиблари ҳуқуқий томондан мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарорига мувофиқ бу борадаги саъй-ҳаракатлар давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифага айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини тубдан ислоҳ қилиш, комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда. Шуни мамнуният билан маълум қиламизки, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашнинг сифати ва самарасини янада ошириш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг vazir.agro.uz виртуал қабулхонаси ишга туширилди.

Ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ушбу виртуал қабулхона орқали вазирлик фаолиятига доир савол, шикоят ва таклифларни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига бевосита йўллаши мумкин.

Top