03:18 / 15.12.2016
13024

АПЛ, 16-тур. "Челси"нинг кетма-кет 10-ғалабаси, "МЮ"дан иродали ғалаба ва бошқа учрашувлар

Фото: Twitter/ManUtd_Es

АПЛнинг 16-турида “Челси” сафарда “Сандерленд” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни 40-дақиқада Сеск Фабрегас киритди. 
Шу тариқа, Антонио Конте шогирдлари АПЛда қаторасига 10та ўйинда ғалаба қозониб, энг яқин таъқибчиларидан 6 очко олдинлаб кетди. 

Сандерленд – Челси 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
0:1 – 40 Фабрегас.
Огоҳлантиришлар: Дефо (43), О′Ши (45), Педро (56), Борини (72), Мозес (90).

Юрген Клопп қўл остидаги “Ливерпуль” сафарда “Мидлсбро” устидан йирик 0:3 ҳисобдаги ғалабага эришди. 
Меҳмонлар сафида Лаллана дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Дивок Ориги киритишга муваффақ бўлди. 
Бу ғалабадан сўнг “Ливерпуль” 34 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олди. 

Мидлсбро – Ливерпуль 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 – 29 Лаллана, 0:2 – 60 Ориги, 0:3 – 68 Лаллана.
Огоҳлантириш: Гибсон (69).

“Манчестер Сити” эса ўз уйида “Уотфорд”ни қабул қилди ҳамда Сабалета ва Сильванинг голи эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Манчестер Сити – Уотфорд 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар:
1:0 – 33 Сабалета, 2:0 – 86 Сильва.
Огоҳлантиришлар: Предль (21), Капу (73), Сабалета (75).

“Кристал Пэлас” майдонига сафар қилган “Манчестер Юнайтед” иродали ғалабага эришди. Дастлаб Погба меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим ўрталари Макартур орадаги фарқни йўққа чиқарди. Учрашувнинг 88-дақиқаси Ибраҳимович гол киритиб, жамоасига 3 очко олиб берди. 

Кристал Пэлас – Манчестер Юнайтед 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар:
0:1 – 45 Погба, 1:1 – 66 Макартур, 1:2 – 88 Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Рохо (38), Келли (45), Погба (70), Дилэйни (72), Рэшфорд (84).


 

Қолган учрашувда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Тоттенҳэм – Ҳалл Сити 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 14 Эриксен, 2:0 – 63 Эриксен, 3:0 – 73 Ваньяма.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (18), Дэвис (59).

Сток Сити – Саутҳемптон 0:0 (0:0, 0:0)
Огоҳлантиришлар:
Ромеу (27), Аллен (34), Уорд-Проуз (90).
Четлатиш: Арнаутович (23).

Вест Бромвич – Суонси 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар:
1:0 – 50 Рондон, 2:0 – 61 Рондон, 3:0 – 63 Рондон, 3:1 – 78 Раутлеж.

Вест Ҳэм – Бернли 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
1:0 – 45 Нобл.
Огоҳлантиришлар: Ми (62), Хендрик (72).

Top