Якшанба куни АПЛдаги чемпионлик пойгаси иштирокчилари учун асабий кун бўлди: «Арсенал» «Тоттенҳэм», «Манчестер Сити» «Ноттингҳэм»нинг меҳмони бўлди. Ва иккиси ҳам қийналишди.

«Арсенал» Шимолий Лондон дербисида устун келди: яна стандарт вазиятлар ҳал қилди

«Тоттенҳэм» — «Арсенал» 2:3
Голлар: Ромеро (64), Сон (87, пеналти) — Ҳёйберг (15, автогол), Сака (27), Ҳавертц (38). 
«Тоттенҳэм» – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Дэвис (Ло Челсо, 88), Ҳёйберг (Биссума, 64), Мэддисон (Ришарлисон, 64), Бентанкур (Сарр, 46), Кулусевски, Сон, Вернер (Жонсон, 31).
«Арсенал» – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу,Парти, Эдегор (Кивиор, 89), Райс, Ҳавертц, Троссар (Мартинелли, 63), Сака.
Огоҳлантиришлар: Кулусевски (77), Дэвис (81), Парти (83).

Биринчи бўлимда «Арсенал» ташаббусни бериб ўйнади – тўп ўйин вақтининг атиги 30 фоиз қисмида меҳмонларда бўлди – аммо «Тоттенҳэм»ни хатолар учун жазолади. Биринчи бурчак зарбасидаёқ Пиер-Эмил Ҳейберг автогол муаллифига айланди.

Иккинчи гол эса «шпорлар» Деян Кулусевски ва Жеймс Мэддисон рақиб жарима майдони ичида йиқилиши туфайли пеналти сўраш билан овора бўлиб қолганида рўй берди – бу вақтда Букайо Сака Ҳавертцнинг узатмаси билан қарши ҳужумга чиқиб кетиб, Бен Дэвисни ортда қолдирди ва тўпни олис бурчакка юмалатиб юборди.

Учинчи гол – ва яна бурчак зарбаси. Бу сафар Ҳейбергнинг хизматларига эҳтиёж сезилмади – Деклан Райс тўпни ошириб берди, Кай Ҳавертц уни дарвозага киритди.

Бу ҳисоб ўйин характерини ўзида акс эттирмасди: «Тоттенҳэм» Артета жамоасини кучли босим остида қолдирди ва тўпсиз қолдирди – биринчи бўлимдаги ўйин учун 0:3 ҳисоби мос эмасди, аммо «шпорлар» дарвоза соҳасига аниқ борган иккита зарбадан учта гол ўтказишни уддалашди.

Аммо «Арсенал»нинг стандарт вазиятларига чора топиб бўлмаяпти. «Канонирлар» АПЛнинг бу мавсумида бурчак зарбаларидан кейин урган голлар сони аллақачон 16 тага етди. Премер-лигада охирги бор Тони Пюлис бошқарувидаги «Вест Бромвич» 2016/17 йиллар мавсумида бурчак зарбасидан бу қадар кўп гол урганди – ўшанда ҳам 16 гол бўлган, аммо 38 турдан кейин.

Танаффусдан кейин Сака ҳисобни 4:0 кўринишига келтириши керак эди, аммо Викарио унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини оёқлари билан тўсиб қолди. 

Иккинчи бўлимда «Арсенал» ўйиннинг кўпроқ вақтида тўпга эгалик қила бошлади ва энди ғалабали ҳисобни хотиржамлик билан ушлаб қоладигандек кўринаётганди, аммо индивидуал хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юборилди ва мухлислар ўйин охиригача ҳаяжон ичида ўтиришга мажбур бўлди. Дастлаб дарвозабон Давид Райя ўйинга интрига қайтаришни хоҳлади ва 64-дақиқада рақиб футболчисига голли пас берди.