22:36 / 15.12.2016
5784

Instagram’дан фойдаланувчилар сони 600 миллиондан ошди

Фото: Getty Images

Instagram ижтимоий тармоғининг ойлик фаол фойдаланувчилари сони 600 миллиондан ошди. Бу ҳақида тармоқнинг матбуот релизида хабар берилди. 

Сўнгги ярим йилда Instagram’га 100 миллиондан зиёд фойдаланувчи қўшилган. Маълумотларга кўра, бу ижтимоий тармоқ тарихидаги энг яхши натижа. 

Манбага кўра, охирги икки йилда сервисдан фойдаланувчилар сони икки карра - 300 миллиондан 600 миллионга ошган. 

 

Top