Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram хабарларни таҳрирлаш функциясини жорий қилди
Бироқ, бу имкониятдан хабар юборилганидан кейин фақат 15 дақиқа давомида фойдаланиш мумкин.
Instagram ижтимоий тармоғи иловага янги функция қўшди, унинг ёрдамида фойдаланувчилар юборилган хабарларни таҳрирлаш имкониятига эга бўлади. Бироқ, бу имкониятдан хабар юборилганидан кейин фақат 15 дақиқа давомида фойдаланиш мумкин.
Илгари, агар хабардаги хатони тузатишга тўғри келса, ягона вариант уни ўчириш ва қайта юбориш эди.
Хабарни таҳрирлаш учун уни босиб туриш ва қалқиб чиқувчи меню пайдо бўлгач, «Таҳрирлаш» бандини танлаш керак. Таҳрирлашдан сўнг, ўзгартирилган хабар «Таҳрирланган» деб белгиланади.
2023 йил декабрида Google Messages хабар жўнатгандан кейин таҳрирлаш имкониятини жорий қилди. 2022 йилда iMessage, 2023 йилда эса WhatsApp фойдаланувчилари ҳам шундай имкониятга эга бўлган эди.
Мавзуга оид
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
17:01 / 01.04.2026
“Ўзбекистон блогерларни солиққа тортиш масаласида бошланғич босқичда турибди” – Жаҳонгир Абдиев
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:08 / 24.03.2026