16:52 / 20.12.2016
8130

Бунақаси ҳали бўлмаган - 90 ёшли ҳажвчидан кутилмаган "очиқ" интервью

Фото: Google image

90 ёшли ҳажвчи Жерри Льюис жуда жиддий ва камгап инсон бўлиб чиқди. У The Hollywood Reporter нашрининг журналисти Энди Льюисга тайинли жавоб қайтармай, етти дақиқа давомида очиқчасига унинг устидан кулди. 

The Hollywood Reporter ҳали-ҳануз ўз касбини давом эттираётган 90 ёшдаги 10 машҳур шахс билан суҳбат  ўтказиб, махсус лойиҳа тайёрлаётган эди. Бироқ Льюис билан ўтказилган суҳбат кутилганидек чиқмади. 

"Интервью Жерри Льюиснинг гастроль сафарлари орасидаги дам олиш кунларига белгиланганди. Унинг кайфияти йўқ эди. Мен Льюиснинг мураккаб характерли инсон эканлиги ҳақида эшитгандим", - дейди журналист. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ҳажвчига нашр томонидан олинган фотосессия ҳам ёқмаган. 

Ўтган оғир етти дақиқа ичида Льюис бирор марта табассум ҳам қилмаган, фақат бир мартагина истеҳзоли кулиб қўйган, холос. 

Top