Жамият | 16:04 / 28.12.2016
22191
1 дақиқада ўқилади

Ота-онанинг ўғлига атаб тайёрлаган совғаси тармоқ фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди

Шон исмли шотландиялик бола Рождество байрами муносабати билан ўзи кутмаган совғага эга бўлди. Гап шундаки болакай укалик бўлишни жуда-жуда истар эди. Ота-она унинг укалик бўлиши ҳақидаги хушхабарни ўз ўғилларига мактуб орқали етказишга қарор қилишди. 

Улар Шон мактубни ўқиб қай ҳолатга тушишини тасвирга туширишни режалаштиришди. Ўқишни ўрганаётган бола мактубни очиб ўқийди ва гап нима ҳақида кетаётганини билиб, йиғлаб юборади. 

Унинг хушхабардан сўнгги бу ҳолати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қаттиқ таъсирлантириб юборди. Қолдирилган изоҳлардан Шоннинг келажакда жуда яхши ака бўлиши ҳақида гап кетади. 

 

Мавзуга оид