13:20 / 03.01.2017
24583

Қамоқхонага савол бериш мумкин бўлди: Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ раҳбарининг виртуал қабулхонаси очилди

Фото: © РИА Новости

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбариятига онлайн-режимда шикоятлар билан, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар юзасидан маълумотлар олиш ва ўз таклифлари юзасидан мурожаатлар юборишлари мумкин.

Юборилаётган мурожаат расмий бўлиш керак, шунинг учун жисмоний шахслар фамилияси (исм, отасининг исми), яшаш жойи ҳақида маълумотларни ҳамда мурожаат нима ҳақида эканини кўрсатишлари керак. Юридик шахснинг мурожаатида эса юридик шахснинг тўла номланиши, жойлашган жойи ҳақида маълумот (почта манзили) ва мурожаат нима ҳақида экани акс этиши лозим.

Ўз ичида туҳмат, ҳақорат ёки ёлғон маълумот бўлган мурожаатларни юбориш тақиқланади. Шунингдек, битта фойдаланувчининг аввал кўп бора қайтарилган жавоб юзасидан қайта мурожаати кўриб чиқилмайди. Бундай ҳолат мурожаатда янги далиллар бўлмаса юз беради.

Бу талаблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган.

Top