10:23 / 05.01.2017
7223

Обамейянг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши борасидаги хабарларга ойдинлик киритилди

4 январь куни Италиянинг La Gazzetta dello Sport газетаси «Шанхай СИПГ» клуби «Боруссия» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгнинг трансфери учун жуда катта пул таклиф қилгани ҳақида хабар тарқатганди. Аммо дортмундликлар клубида бу хабар инкор этилди.

«Клуб бундай таклиф олмади. Биз тахминий ишлар билан шуғулланмаймиз», — дея маълум қилди «Боруссия» матбуот-котиби Саша Флигге.

Эслатиб ўтамиз, «Шанхай СИПГ» ўтган ҳафтада ўз сафини «Челси» футболчиси Оскарни 60 млн еврога ва «Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни 8 млн еврога харид қилганди.

Обамейянг жорий мавсумда «Боруссия» сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урди.

Хабарларда «Шанхай СИПГ» ушбу габонлик футболчи трансфери учун «асаларилар» жамоасига 150 млн евро беришга ва унинг ўзига 41 млн евро миқдорида йиллик маош тайинлашга тайёрлиги айтилганди.

Top