Обама Трамп билан суҳбатлардан завқ олганини айтди
АҚШ президенти Барак Обама ABC телекомпаниясига берган интервьюсида АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп билан суҳбатлар қизиқ ва "дилкаш", Трамп эса таклифлар учун очиқ бўлганини таъкидлаб ўтди. Обама бу ҳақда 8 январда эфирга чиқадиган "Бу ҳафтада" дастурида сўзлаб берган.
Обаманинг айтишича, у Трампга Оқ уйни бошқариш бошқа исталган ишдан фарқ қилишини тушунтиришга ҳаракат қилган.
"Сиз Оқ уйни оилавий бизнесингизни бошқаргандек бошқара олмайсиз. Сизга кучли жамоа лозим. Сиз тўғри қарорлар қабул қилишингиз учун давлат институтларини ҳурмат қилишингиз керак, чунки сиз бошқа одамларга боғлиқсиз", деб маслаҳат берган Обама Трампга.
Обама у ва Трамп "қайсидир маънода бир-бирларига зид эканликларини", бироқ уларда умумий жиҳат – ўзларига ишонч борлигини айтган.
"Бу, эҳтимол, ишимиз учун энг зарур шарт ҳисобланса керак ёки бу ишни эплай оламан деб ўйлаш учун қандайдир маънода телба бўлиш зарур", деб айтган Обама.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024