Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда 2017 йил "Ислом бирдамлиги йили" деб эълон қилинди
2017 йил Озарбойжонда "Ислом бирдамлиги йили" деб эълон қилинди, деб айтди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев вазирлар маҳкамаси йиғилишида.
Шу муносабат билан Алиев Озарбойжонда бўлиб ўтадиган IV Ислом бирдамлиги ўйинларининг аҳамияти катталигини таъкидлаб ўтди.
"Ислом бирдамлиги ўйинларининг ўтказилиши билан биз яна бир маротаба ўз кучимиз ва имкониятларимизни, диний қадриятларга содиқлигимизни намойиш қиламиз. Ислом дунёсига хавф ислом дунёсининг ўзидан таралади. Биз ислом дунёсини бирлаштиришга ҳаракат қиламиз", деб айтган Алиев.
Алиев шунингдек Тоғли Қорабоғ ихтилофини тартибга солиш масаласига ҳам эътибор қаратган.
"Озарбойжон ўз ерларининг босиб олинишига ҳеч қачон кўникмайди. Биз барча иғволарга муносиб жавоб берамиз. Арманистон томонидан яратилган афсона чиппакка чиқди. Арманларнинг ўзлари агар хориждан ёрдам бўлмаса, Озарбайжонга қарши бир ҳафта ҳам тура олмасликларини тан олмоқдалар", деб айтди Алиев.
Мавзуга оид
14:23 / 25.07.2025
Minval AZAL самолёти ҳалокатининг янги тафсилотларини маълум қилди
21:30 / 02.07.2025
Бокуда 8,5 гектар майдонда «Ўзбекистон» боғи барпо этилади
12:49 / 06.02.2025
Озарбойжонлик мактаб ўқувчилари SpaceX ёрдамида ўз сунъий йўлдошини орбитага учиради
23:13 / 23.08.2024