08:12 / 18.01.2017
5657

АҚШда янги савдо вазири бўлиши кутилаётган миллиардер бизнесдаги улушини сотмоқда

Фото: AP Photo/ Frank Franklin II

Миллиардер Уилбур Росс шахсий сармоявий бизнесидаги улушини сотиб юбормоқчи. У бундай қарорга АҚШ савдо вазири бўлиб тасдиқланса, юзага келиши мумкин эҳтимолий давлат ва бизнес манфаатлари тўқнашувига дуч келмаслик мақсадида келган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ сенатида Россни савдо вазири этиб тасдиқлаш бўйича эшитувлар бугун бўлиб ўтади.

Ишбилармон ҳажми 50 миллион доллар бўлган фондини бошқарувчи Invesco Ltd компаниясидаги улушини сотиб юборишга рози бўлди. Шунингдек, у қиймати 77 дан 209 миллион долларгача бўлган бошқа активларидан ҳам воз кечишга тайёр.

Forbes журналига кўра, Росснинг давлати 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Трамп 79 ёшли ишбилармон вазир этиб тасдиқланса, “ҳалол” савдо битимлари имзоланиши ҳамда Хитой ва Мексика каби давлатлар билан савдо дефицитининг камайиши учун ҳаракат қилишига умид билдирмоқда.

Трампнинг ўзи эса президент бўлиб сайланганидан сўнг, бизнесини сотишдан бош тортди ҳамда унинг бошқарувини ўғилларига топширди. 

Top