Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ савдо вазири Ўзбекистонга келади
Америка Қўшма Штатлари савдо вазири Уилбур Росс (Wilbur Ross) Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақдаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида берилган.
ТИВ сайтидаги хабарга кўра, 2018 йилнинг 4 октябрь куни Вашингтондаги Миллий пресс-клубда Марказий Осиё ва Кавказ Институти (CACI) томонидан чоп этилган «Ўзбекистоннинг янги юзи» китобининг тақдимоти бўлиб ўтган.
Китоб ишбилармон доиралар ва инвесторлар, биринчи галда Ғарб давлатлари вакиллари учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади ҳамда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланаётган инвестицион муҳитини тўла очиб беради. Шу нуқтайи назардан АҚШ савдо вазири Уилбур Росснинг жорий йил октябрь ойида Ўзбекистонга бўлажак биринчи ташрифи ижобий баҳоланди, дейилади хабарда.
Қайд этиб ўтиш жоизки, 2018 йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро маҳсулот айланмаси 300 миллион доллардан ошган. Ҳолбуки, бутун 2017 йилда бу кўрсаткич 210,2 миллион долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026