АҚШда Пан Ги Мун укасини ҳибсга олиш талаб қилинмоқда
АҚШ ҳукумати Жанубий Кореядан БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Муннинг укасини коррупция иши бўйича ҳибсга олишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Нью-Йоркнинг Манхеттен суди прокурори ёрдамчиси баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Прокуратура вакилининг маълум қилишича, АҚШ Жанубий Кореяга Keangnam Enterprises Co Ltd. қурилиш компаниясининг собиқ маслаҳатчиларидан бири, Пан Ги Муннинг укаси Пан Ги Санни ҳибсга олиш талаби билан мурожаат қилган. АҚШ унинг экстрадициясини ҳам талаб қилмоқчи.
Суд ҳужжатларига кўра, БМТ собиқ бош котиби жияни Пан Чу Хён ва унинг укаси Пан Ги Сан расмий шахсларни сотиб олиш мақсадида тил бириктиришда айбланмоқдалар.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, коррупция иши Вьетнамда 800 млн долларлик бинолар мажмуасини сотиш билан боғланган. Маълум қилинишича, Пан Ги Муннинг жияни Нью-Йоркда кўчмас мулк сотувчи агент бўлиб ишлайди.
БМТ бу ҳолат бўйича изоҳ беришдан бош тортган.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024