15:18 / 25.01.2017
28139

Президент девони ёшлар масалалари секторининг янги раҳбари тайинланди

Шу вақтга қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган Ғаниев Баҳодир Мухторович Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақда Sharh.uz хабар берди. 

 Маълумки, Баҳодир Ғаниев “Камолот” ЁИҲ раиси лавозимида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ундан аввал 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган эди.

Top