Фан-техника | 18:11 / 26.01.2017
3814
1 дақиқада ўқилади
Xiaomi собиқ вице-президенти Facebook’да виртуал реаллик билан шуғулланиши маълум бўлди
Марк Цукерберг Xiaomi компанияси собиқ вице-президенти Хьюго Барра Oculus’ни бошқариши ҳамда виртуал реаллик (VR)ни ривожлантириш билан шуғулланишини расман маълум қилди. Бу ҳақда Mashable хабар берди.
Барранинг Xiaomi’дан кетиши ҳақидаги хабарлар ўтган ҳафтада пайдо бўлганди. У бу маълумотни тасдиқлади ҳамда Хитойни тарк этиб, Кремний водийсига кўчиб ўтишини айтиб ўтди. Эндиликда у Facebook компаниясининг Oculus ва бошқа VR-лойиҳалари билан шуғулланади.
Аввалроқ Facebook янги ижтимоий тармоқни виртуал реалликда синовдан ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:55 / 28.03.2024
2,78 сонияда 100 км тезлик, кутилганидан арзон нарх: Xiaomi илк электромобилини тақдим этди
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024