08:35 / 30.01.2017
4665

Африка кубоги. Барча ярим финалчилар номи аниқ бўлди

Африка миллатлар кубогида чорак финалнинг сўнгги учрашуви ўтказилиб, ярим финалга йўлланма олган барча терма жамоалар номи маълум бўлди.

Сўнгги учрашувда Миср ва Марокаш терма жамоалари ўзаро рўбарў келишди.  Захирадан майдонга туширилган Маҳмуд Қаҳрабо учрашувнинг сўнгги дақиқаларида тўп киритиб жамоасига ғалабани тақди этди. Миср терма жамоаси ярим финалга йўлланма олган сўнгги жамоа бўлди. Энди мисрликлар ярим финалда Буркино-Фасо терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Африка миллатлар кубоги, 1/4 финал
Миср – Марокаш 1:0 (0:0)
Гол:
 Қаҳрабо (87).
Миср: Ал-Ҳадари, Габер, Фатҳи, Ҳафиз (Қаҳрабо, 63), Хегази, Ҳамид (Самир, 90), Ал-Мухаммади, Ас-Саид, Салоҳ, Трезеге, Мухсин (Ахмад Ҳассан, 43).
Марокаш: Муҳаммади, Бенатия, да Кошта, Мендил, Буссуфа, Дирар, Ал-Аҳмади, Саисс (Алиуи, 90), Фажр, Ан-Насири, Бухаддуз (Эл-Қоддури, 78).

Ярим финал жуфтликлар эса қуйидагича кўриниш олди:

Буркина-Фасо - Миср (1 февраль)
Камерун - Гана (2 февраль)

Top