Жамият | 09:12 / 31.01.2017
14180
1 дақиқада ўқилади

Видео: Дунёдаги энг катта авиатехника “қабристони”

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари институти расмий канали дунёдаги авиатехника бўйича энг йирик “қабристон” тасвирланган видеони тақдим этди.

Фойдаланишдан олинган жанговар самолётлар коллекцияси Аризона штатидаги Девис-Монтер авиабазасида сақланади. Полигонга 309-кўмак ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ҳаво техникасини тиклаш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатилади. Видеоёзувга қолдирилган изоҳларда “қабристон” ҳудудида беш мингта учар қурилма жойлаштирилгани, унинг майдони эса 10 квадрат километрдан ортиқни ташкил этиши айтилган.

Полигон тарихи 1949 йилдан бошланган бўлиб, ўшанда чўлга биринчи фойдаланишдан олинган В-29 бомбардимончи самолётлари юборилган.

Базага ҳар йили тахминан 400та ҳарбий техника олиб келинади. Фойдаланишдан олинган самолётлар ёки майда қисмларга ажратилади, ёки уларни харид қилмоқчи бўлган мамлакатларга сотиб юборилади.