Light | 23:39 / 08.02.2017
33307
5 дақиқада ўқилади

Ҳар куни ювиш ва тозалаш зарур бўлган буюмлар

Шубҳасиз, барчага уйдаги саранжомлик ва тартиб ёқади. Бироқ қанчалик озода бўлмайлик, фавқулодда бандлик туфайли ҳар куни умумий тозалашнинг сира иложи йўқ. Уй анжомлари орасида шундай буюмлар борки, уларни ҳар куни тозалаш талаб қилинади. Мазкур буюмлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Ошхона сочиғи

Тадқиқотга мувофиқ, ошхона сочиғи уйдаги энг зараркунанда восита саналади. Худди шу нарса ҳаммомдаги кичик сочиқчаларга ҳам тегишли. Сиз ундан ҳеч бўлмаганда кунига бир маротаба фойдалансангиз ҳам, сочиқчалар жуда тез кир бўлади. Шу сабабли уларни, айниқса, оилангиз катта бўлса, ҳар куни ювиш зарур.  

Калитлар

Лифт тугмалари устида бўлгани каби калит юзасида кўплаб бактериялар мавжуд. Биз ҳеч қачон калитни тозалаб юрмаймиз ва уни доим кир қўллар билан ушлаймиз. Улар эшик тагига тушиб кетади, кир чўнтакларда сақланади ва уйга сон-саноқсиз бактерияларни олиб келади. Шунинг учун калитларни антисептик салфеткалар билан тозалаб туриш керак.

Ювиниш хонасидаги плиткалар

Жуда ҳам кир бўлиб кетган кафелни ювишга ортиқча куч сарфламаслик учун уларни ҳар душ қабул қилганда тозалаш зарур. Шунингдек, деворларнинг қуруқ сақланиши хонада моғор пайдо бўлишининг олдини олади. 

Идиш ювиш учун губкалар

Идиш ювиш учун губкалар — ошхонадаги энг кир тўпловчи ёрдамчидир. Биз у билан тахта, раковина, баъзан эса столни артамиз. Булардан сўнг уни, албатта, дезинфекция қилиш зарур: уларни яхшилаб чайиб, микротўлқинли печга қўйиш керак. Катта бўлмаган кучланишда бир неча дақиқага қўйинг. Жараённи диққат билан кузатинг. Агарда гупкадан пар чиқа бошласа, дезинфекция ишини дарҳол тугатиш керак. Ҳеч қачон бу ишни металл қисмга эга бўлган гупкалар учун қўлламанг. 

Уйдаги барча раковиналар

Қўлингиз ва идишларни ювганингизда раковина ҳам ўз-ўзидан тоза бўлиб қолади, деб ўйласангиз, янглишасиз. Унда кўзимизга кўринмайдиган саноғи йўқ бактериялар йиғилган бўлади.  

Сув билан ҳўлланган идишлар

Идишда қолган овқат қолдиқлари туни билан кирлигича қолса, тозалаш жараёнини аксинча, қийинлаштиради. Ҳар кунги тозалаш учун идиш-товоқ ювиш машинасидан фойдаланиш мумкин.  Энг яхшиси, идишлар ҳар сафар кирланган вақт ювиш мақсадга мувофиқ. 

Қаҳва қайнатгич

Қаҳва қайнатгич — турли бактериялар ва моғорлар учун ажойиб жой саналади. Шунинг учун уни ҳар куни тозалаш керак. Бунинг учун уни алоҳида қисмларга ажратиш зарур — бу эса қаҳва қолдиқларини, шунингдек, қаҳва доналарини майдалаш жараёнида пайдо бўлган ёғни олиб ташлашга ҳам ёрдам беради. 

Кесиш тахтаси 

Кесиш учун ёғоч тахталарни таом тайёрлаб бўлгандан сўнг бир неча дақиқа сиркали сувга қўйиб қўйинг. Шунингдек, тахталарни (фақат ёғочни эмас) вақти-вақти билан дезинфекция қилиш зарур. Бунинг учун ичимлик содаси ва 0,5 литр иссиқ сувдан иборат тозаловчи воситани ишлатинг. 5-10 дақиқадан сўнг тахтакачни оқиб турган сувда яхшилаб чайиб ташланг.

Пардоз учун чўткалар ва гупкалар

Агарда сиз пардоз учун анчадан буён битта чўткани ишлатсангиз, у бактериялар маконига айланиши мумкин.  Кейин уни юзингизга суртасиз. Шу сабабли уни пардоз қилиб бўлгандан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. 

Мавзуга оид