Фан-техника | 20:19 / 09.02.2017
12401
7 дақиқада ўқилади

Apple’нинг янги биноси: энг катта букилган ойналар ва лифтдаги iPhone тугмачалари

Reuters Apple компаниясининг янги биноси қурилиши ҳақидаги мақолани эълон қилди. Агентликнинг ёзишича, аввалроқ бино 2015 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилганди. Бироқ барча кичик жиҳатларга катта эътибор қаратиш туфайли компания янги қароргоҳи қурилиши деярли 2 йилга чўзилиб кетди.

Vc.ru Apple’нинг янги биноси қурилиши ҳақида бир қанча маълумотлар тўплади.

Apple’нинг янги кампуси дизайнини Стив Жобснинг илтимоси билан британиялик архитектор Норман Фостер ишлаб чиқди. Apple асосчиси архитектордан унга буюртмачи сифатида эмас, балки лойиҳачилар жамоасининг аъзоси сифатида муносабатда бўлишини сўраган.

2014 йилда Фостер улар аввалига бинони халқа шаклида қуриш ниятида бўлмаганликлари, аммо Лондон майдонлари ва Стэнфорд университетининг кампусидан илҳомланиб, архитекторлар аста-секин бу ғояга келишганини айтган.

Apple бинога компания маҳсулоти сифатида муносабатда бўлмоқда

Бу ҳақда Тим Кук CBS’га 2015 йилнинг декабрида берган интервьюсида айтиб ўтган. Бироқ янги кампус устида ишлаган архитекторлардан бири Reuters’га компания ходимларининг қароргоҳ дизайнига бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, компания ўз кампусига нисбатан жуда катта муҳаббати бор. Компания ҳар доим лойиҳани яхшилаш усулларини топган, бироқ аксарият ҳолатларда бу қурилиш меъёрларига тўғри келмаган.

Масалан, Apple қароргоҳ қурилишида хатога йўл қўйиш эҳтимолини максимал даражада пасайтиришни истаган. Аммо қурилиш технологиялари ҳудди технологик ускуналар каби режалаштирилган аниқлик бўйича биноларни қуриш имконини бермайди. «Телефонларни кичик, жуда кичик хатолар билан яратиш мумкин. Бироқ биноларда бунга йўл қўйиб бўлмайди – эшиклар беркилиб қолади», - деди архитектор.

Қароргоҳ эшикларида остона йўқ

Reuters ўз манбарига таяниб ёзишича, компания вакиллари эшикларда остона бўлмаслигини талаб қилишган. Шу билан бир қаторда, пудратчилар Apple’ни бу ғоядан воз кечишга чақиришган: «Биз бу ғоядан воз кечишга ҳаракат қилгандик, сабаби у кўп вақт ва пул талаб қиларди. Бундан ташқари, бундай ишни ҳали ҳеч ким қилмаган».

Apple остоналардан воз кечишни ходимлар кетаётган пайтда қадамларини ўзгартириши ва бу уларни ишдан қолдириши мумкинлигини билан тушунтирган.

Apple дизайнерлари қурилишнинг барча деталларини назорат қилишди

Apple ходимлари янги кампусдаги барча белгилар дизайнини ишлаб чиқишди – улар ичида ҳаттоки ўт ўчириш мосламалари ҳам бор. Шу билан бир қаторда, Калифорния ўт ўчириш хизмати бу белгилар ҳар қандай вазиятда ҳам кўринарли бўлиши кераклигини талаб қилди.

Reuters Санта-Клара округи ёнғин департаменти вакили Дирк Маттерннинг сўзларидан иқтибос келтиради: «Мен ҳеч қачон бундай белгиларга бунчалик кўп вақт ажратмаганман». Унинг сўзларига кўра, Apple вакиллари билан ўт ўчириш белгилари бўйича 15 бора учрашган.

Эшик тутқичлари борасида бир ярим йиллик муҳокамалар бўлиб ўтди

Reuters Apple’нинг деталларга катта эътибор қаратиши ҳақида мисол келтирган. 2015 йилда компания пудратчилардан анжуман-заллари ва хоналар учун тутқичлар тайёрлаб беришни сўраган. Улар бир неча ой ўтиб, Apple менежерига тайёр тутқични кўрсатишган. Бироқ АТ-гигант вакили тутқич юзасидан қандайдир техник хатолар борлигини билдирган.
Пудратчилар барчасини қайта текшириб чиқишди, аммо ҳаттоки нанометрлик даражада ҳеч нима топа олишмади. Бироқ Apple тутқичларни қайта тайёрлаш кераклигини айтган. Компания вакиллари эшик тутқичлари дизайни устида яна камида бир ярим йил ишлашди, деб ёзади Reuters.

Бинода дунёдаги энг катта букилган ойналардан фойдаланилган

Букилган ойналар бинонинг ташқи ва ички қисмини қоплаб туради. Кампусда ҳаммаси бўлиб 3000та букилган ойнадан фойдаланилган. Apple уларни Германиядан буюртма қилди. «Бу қачонлардир ишлаб чиқарилган энг катта ойналар», - дея айтиб ўтган Жонатан Айв CBS’га берган интервьюсида.

Қурилиш компанияси вакилларининг Reuters’га маълум қилишича, компания барча ҳаво алмаштириш тизим панжаралари ва қувурларни улар ойналарда ва бошқа деразали юзада кўринмайдиган қилиб жойлаштиришни талаб қилган. Шунингдек, пудратчиларга 30 саҳифали интерьерда турли дарахт турларидан фойдаланиш бўйича йўриқномага амал қилиш талаби ҳам қўйилди.

Apple янги маҳсулотлари тақдимоти кампус ҳудудида ўтказилади

Apple сўнгги бир неча йил давомида ўз маҳсулотлари тақдимотини Сан-Францискода ўтказмоқда. Компания бунинг учун шаҳар марказидаги катта кўргазма залларини ижарага олади. Компания янги кампусда ўз тақдимот маросимларини ўтказишга мўлжалланган катта зал – Auditorium’ни назарда тутган.

Бу бино минг кишига мўлжалланган бўлиб, асосан, ер остида жойлашган.

Лифтларда iPhone тугмачалари ишлатилади

Reuters’нинг ёзишича, кампус лифтларида iPhone’да ўрнатилган тугмалар ишлатилди. Афтидан, гап компаниянинг еттинчи моделдаги смартфонларида ўрнатилган тугмачалар ҳақида бормоқда – iPhone’нинг сўнгги версияларида “Уйга” жисмоний тугмачаси йўқ.

Reuters манбаларига кўра, янги кампусдаги унитазлар кўриниши ҳам компания қурилмалари корпусини эслатиб юборади.

Кампус фақатгина қайта тикланувчи қувват манбаларини ишлатади

Янги қароргоҳ томи бутунлай қуёш батареялари билан қопланган. Тахминларга кўра, кампус ўзини қайта тикланувчи энергия билан бутунлай таъминлайди. Агарда қуёшли батареялар қуввати ишларга етмай қолса, бунда биоёқилғида ишловчи генераторлардан фойдаланилади. Шунингдек, компания шаҳардаги қайта тикланувчи манбалардан қувват харид қилиш ниятида.

Кампус бутун бир йил давомида кондиционерларсиз ишлаши мумкин

Apple Campus 2 шу тариқа лойиҳалаштирилганки, бунда деярли бутун йил – йилда 273 кун давомида кондиционерлаш ва қизитиш тизими фойдаланилмайди. Тахминларга кўра, бинода ҳавонинг табиий айланишига эришилган.

Янги кампуснинг атиги 20 фоизи бинолардан иборат

Қароргоҳ ҳудудида фақатгина Калифорния иқлимидаги ўзгаришларга мослаша оладиган ўсимликлар экилган. Кампусда умумий ҳисобда 7 минг дарахт экилган.

Apple Campus 2 ҳудуди яшил кўриниши учун компания очиқ автомобиль тураргоҳларидан фойдаланмайди. Уларнинг бир қисми ер остида бўлади.

Кампус ҳудудида умумий ҳисобда 11 мингта автомобиль қўйиш жойи бўлиб, уларнинг аксарияти электрмобилларни қувватлантириш станциялари билан жиҳозланган. Шунингдек, Apple ходимлари мингта велосипедларни ишлатишлари мумкин.

Мавзуга оид