Технология | 18:13 / 12.12.2024
4101
3 дақиқада ўқилади

Apple сунъий интеллект функцияларини олган iOS 18.2 тизимини чиқарди

У Apple Intelligence нейрон тармоғининг асосий хусусиятлари ва бошқа кўплаб янгиликларга эга бўлди.

Фото: 9to5mac.com

Apple янги iOS 18.2 операцион тизимини iPadOS 18.2 ва macOS Sequoia 15.2 учун тарқатишни бошлади. У Apple Intelligence нейрон тармоғининг асосий хусусиятларини, «Почта» иловаси редизайнини ва бошқа кўплаб нарсаларни ўз ичига олади.

Янгиликлар қуйидагилар:

- Image Playground хусусияти, унинг ёрдамида бир нечта услубларда ноёб тасвирларни яратиш мумкин. У Messages иловасига интеграция қилинган ва бошқа иловаларда ҳам ишлаши мумкин.

- Genmoji — клавиатура орқали шахсий эможиларни яратиш функцияси. Хоҳлаган нарсани оддий тасвирлаб бериш мумкин, сўнгра тизим бир нечта вариантни таклиф қилади. Бунинг учун фотосуратлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Тайёр стикерлар iCloud орқали барча қурилмаларда мавжуд бўлади.

- Compose in Writing Tools функцияси - ChatGPT ёрдамида нолдан бирор матн яратиш имконини беради. Керакли натижани кўрсатиш мумкин, масалан, эскизлардан шеър тўқишни.

- Image Wand функцияси Notes иловасига қўшилди, унинг ёрдамида ҳар қандай матнни тасвирга айлантириш мумкин.

- Siri учун ChatGPT жорий қилинди, бу иловалар ўртасида алмашмасдан чатботдан фойдаланиш имконини беради. Бу ChatGPT аккаунтини талаб қилмайди ва сўровларнинг аноним қолишини таъминлайди.

- Photos учун видеони қулай томоша қилиш функциялари қўшилди, жумладан, кадрма-кадрни тозалаш функцияси ва автоматик ижро этишни ўчириш имконияти.

- Find My иловасида йўқолган AirTag ёки бошқа қурилманинг жойлашувини ҳавола орқали баҳам кўриш мумкин.

«Почта» энди хатларни шахсий, шошилинч, почта жўнатмалари ва ижтимоий тармоқлардан билдиришномалар каби тоифаларга ажрата олади. Агар автоматик таснифлаш қониқтирмаса, уни қўлда созлаш мумкин. Apple илова интерфейсини ҳам яхшилаган.

Safari бошланғич саҳифани созлаш учун янги фон расми ва Dynamic Island ва бош экранда юклаб олиш жараёнини кўрсатадиган Live File Download функциясига эга бўлди.

«Диктофон» кўп қатламли аудио ёзишни ўрганди, бу эса мавжуд қўшиқ устига қулоқчинларсиз вокал қўшиш имконини беради.

«Подкастлар» иловасида энди тавсияларни яхшилаш учун айрим тоифаларни севимлилар сифатида белгилаш мумкин.

IOS 18.2 босқичма-босқич тарқатилмоқда ва яқин кунларда барча фойдаланувчиларга тақдим этилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид