Жаҳон | 10:17 / 14.02.2017
5330
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига вақтинчалик раҳбар тайинланди

Истеъфодаги генерал Кит Келлог АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига вақтинча бажарувчи сифатида тайинланди. Бу маълумот Оқ уй томонидан тасдиқланган.

Келлог бугун истеъфога чиққани маълум бўлган Майкл Флиннинг ўрнини эгаллади.

CNN телеканали Флиннинг истеъфоси унинг Россия билан алоқалари туфайли рўй бергани ҳақида хабар берди.

Ўтган ҳафтада Washington Post нашри истеъфодаги генерал-лейтенант, мудофаа вазирлиги разведка бошқармасининг собиқ директори бўлган президент маслаҳатчиси ўтган йилнинг декабрида Россия элчиси Сергей Кисляков билан гаплашишганини ҳақида хабар берганди. Улар Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилган. Унинг Россия томони вакиллари билан анча аввалроқ бўлган алоқалари бўлгани айтилди.

Мавзуга оид