Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп қароргоҳи яқинида номаълум самолёт пайқалди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги қароргоҳи яқинида сўровларга жавоб бермаган самолёт учиб ўтгандан кейин иккита F-15 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қирувчи самолётлар товуш тезлигидан юқорироқ тезликда Хомстед шаҳридаги базадан самолётни ушлаш учун учган.
Шимолий Америка ҳарбий-коинот мудофааси (NORAD) қўмондонлигида иккита қирувчи самолёт номаълум самолёт учувчилари билан боғлана олганлари маълум қилинган.
Воқеа 17 февралда маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкент вақти билан 18 февраль соат 05:00 да) юз берган
Мавзуга оид
09:10
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
20:10 / 06.04.2026
Полковникни қутқариш. Америкалик учувчини Эрондан олиб чиқиш амалиёти тафсилотлари
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
10:31 / 27.02.2026