21:07 / 22.02.2017
25800

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш учун қанча маблағ ажратилгани ошкор этилди

22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури"нинг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда ОАВнинг роли" мавзусида республика анжумани бўлиб ўтди. 

Унда Ҳаракатлар стратегиясининг барча йўналишлари бўйича давлат органлари вакиллари, ОАВ ходимлари сўз юритишди. 

5 йўналиш: Хавфсизлик, миллатаро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш. Мазкур йўналишда  чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш вазифаларига алоҳида эътибор берилган. Унда қуйидаги вазифалар амалга оширилиши мақсад қилинган:  
- мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни рўёбга чиқариш;

- киберхавфсизлик соҳасида ахборот, норматив-ҳуқуқий асослар тизимини такомиллаштириш;

- аҳолини фавқулодда вазиятлардан хабардор этиш тизимини ташкиллаштириш ва ривожлантириш;

- Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш;

- миллатлараро муносабатлар соҳасидаги сиёсатнинг устувор йўналишлари концепциясини ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш.

Ҳаракатлар стратегияси дастур доирасида белгиланган барча чора-тадбирларни амалга оширишга 37,7 трлн. сўм ва 8,3 млрд. АҚШ доллари ажратилган.

Top