Жамият | 17:18 / 06.10.2021
8489
2 дақиқада ўқилади

Ҳаракатлар стратегияси учун 5 йилда 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд доллар сарфлангани маълум қилинди

Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилган.

Фото: Kun.uz

2021 йил 5 октябрь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар” мавзусидаги халқаро конференцияда 5 йиллик Ҳаракатлар стратегияси ислоҳотларининг натижалари жамоатчиликка тақдим этилди.

“5 йил давомида йиллар бўйича 5та алоҳида-алоҳида дастурлар қилиб келинди. Шу ерда умумий 1385дан ортиқ банд кўзда тутилган эди. Умумий 114 трлн сўм ва салкам 31 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилган” – деди адлия вазири Русланбек Давлетов.

Вазирнинг қўшимча қилишича, 5 йиллик даврда Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун 311та (80таси яхлит) қонун, 2 мингта президент фармон ва қарорлари ҳамда 3 мингта Ҳукумат қарор ва фармойишлари қабул қилинган.

Маълумот учун, Ҳаракатлар стратегияси президентнинг 2017 йилдаги фармони билан қабул қилинган бўлиб, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга, ижтимоий соҳани ривожлантиришга, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш каби бешта йўналиш бўйича вазифаларни амалга оширишга қаратилган.

Мавзуга оид