14:53 / 27.02.2017
8926

Самсунгдан янги маҳсулотлар: Galaxy Tab 3, Galaxy Book ва янги VR-шлем

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси MWC-2017 электроника кўргазмасида Android-планшети Galaxy Tab 3, Windows-планшетлари Galaxy Book ва виртуал реаллик воситаси ҳисобланувчи янгиланган VR-шлемни тақдим этди. 

Компаниянинг янги авлод Android-планшети янги стилус қаламчаси S Pen билан бирга етказиб берилади. Қалам учи 0,7 ммни ташкил этади, босиш сезгирлиги ҳам кучайтирилган. Планшет 10 битли рангдаги HDR видеоларни ўқий олади. Мультимедиа маҳсулотдан қулай фойдаланиш мақсадида 4та овозкучайтиргич ўрнатилган. Улар AKG by HARMAN билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, унинг муқобиллик муддати ҳам узайтирилган бўлиб, Galaxy Tab 3 12 соат мобайнида видеони узлуксиз намойиш эта олади. Демак, танишамиз, Galaxy Tab 3 хусусиятлари:

•  Дисплей: 9,7 дюйм, сифати 2048х1536 пиксел, Super AMOLED;
•  Процессор: Snapdragon 820 — 2,15 ГГцли 4 ядро + 1,6 ГГцли 4 ядро;
•  Хотира: 4 Гб оператив ва 32 Гб ички ўрнатилганидан ташқари, microSD хотира карталари ҳам мос келади;
•  Камера: асосий 13 Мпли ва 5 Мпли олд камера;
•  Аккумулятор: 6000 мА/с, тез қувваланади;
•  OC: Android 7.0 Nougat;
•  Ўлчамлари: 237,3х169х6 мм, вазни 429 грамм.

Samsung компаниясининг янги Windows-планшетлари икки намунада тақдим этилди. Булар 10,6 ва 12 дюймли экранларга эга электроника маҳсулотларидир. Улардан махсус қоплама клавиатура эвазига ноутбук сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Планшетлар видеони 10 соат мобайнида узлуксиз намойиш эта олади. Уларнинг техник кўрсаткичлари қуйидагича:

•  Дисплей: 10,6/12 дюйм, сифати 1920х1080/2048х1440 пиксел, TFT/Super AMOLED;
•  Процессор: Intel Core m3 / Intel Core i5 процессорларининг еттинчи авлоди;
•  Хотира: 4 Гб оператив ва 64/128 Гб ички хотира, microSD хотира карталарини қўллаб-қувватлайди;
•  Камера: 13 Мп асосий ва 5 Мп олд камера (Galaxy Book 10,6 планшетида фақат олди камера ўрнатилади);
•  Аккумулятор: 30,4 Вт/39,04 Вт, тез қувватланади;
•  ДТ: Windows 10;
•  Ўлчамлари: 261,2х179,1х8,9/291,3x199,8x7,4 мм, вазни 640/754 грамм.

Жанубий Корея компанияси MWC-2017 электроника кўргазмасида, шунингдек, янги виртуал реаллик кўзойнаги VR-шлемини ҳам тақдим этди. Samsung маҳсулоти Oculus компанияси контроллери билан бирга етказиб берилади. Қурилма виртуал реалликда ишлаш ва кўнгил очиш имкониятларини кенгайтиради. Бунга тачпад ва ҳаракатни аниқловчи турли сенсорлар имкон беради. Бошқарув пультининг ўзида «Асосий», «орқага» ва товуш тугмалари ҳам жойлаштирилган. Контроллер иккита ААА-батареяларидан ишлайди. 

Янги Samsung Gear VR Galaxy S7, S7 edge, Note5, S6 edge+, S6 ва S6 edge смартфонларига мос келади.

Top