Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди
Янги маҳсулотнинг асосий хусусияти 50 мегапикселли олд камера бўлиб, у секундига 30 кадр тезликда 4К пикселлар сонида видео ёзиб олиш имкониятига эга.
Фото: Samsung
Samsung компанияси ўрта бюджетли Galaxy М55 смартфони тақдимотини ўтказди, у компания тарихидаги энг юқори аниқликдаги селфи камерасини олди. Бу ҳақда Sammobile хабар берди.
Galaxy М55 6,7 дюймли Super AMOLED+ дисплейга, Full HD+ пикселлар сонига ва 120 Гц янгиланиш тезлигига эга.
Янги маҳсулотнинг асосий хусусияти 50 мегапикселли олд камера бўлиб, у секундига 30 кадр тезликда 4К пикселлар сонида видео ёзиб олиш имкониятига эга. Оптик стабилизацияга эга 50 мегапикселли асосий сенсор 8 мегапикселли ултра кенг бурчакли сенсор ва 2 мегапикселли макро модул билан тўлдирилади.

Galaxy М55 ишлаши эски ўрта бюджетли Qualcomm Snapdragon 7 Gen 1 чипи, 8 Гб тезкор хотира ва 256 Гб хотира билан таъминланади. 5000 мА•соат батарея 45 Вт тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди.
Янги Samsung Galaxy М55 смартфонига Android 14 асосидаги One UI 6.0 операцион тизими ўрнатилган бўлади. Ишлаб чиқарувчи Android 18 чиқарилгунга қадар смартфонни қўллаб-қувватлашга ваъда бермоқда. Бошқа функцияларга Wi-Fi 6, Bluetooth 5.2 ва контактсиз тўлов учун мўлжалланган NFC киради.
Дастлаб Samsung Galaxy М55 Бразилияда 2,7 минг реал (тахминан 6 млн сўм) қийматда сотувга чиқарилади, аслида бу М серияли смартфон учун сезиларли даражада қиммат. Янги маҳсулот дунёнинг бошқа ҳудудларида қачон сотувга чиқиши ва нархи қандай бўлиши ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
12:01
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
15:00 / 10.03.2026