Ўқ ўлчамидаги мўъжазгина фонарча тақдим қилинди
Bullet деб номланган фонарча ўлчами бўйича ўқдан катта эмас. Бундай фонарчани сумка, куртка ёки калитлар боғламига маҳқамлаб, ёнда олиб юриш қулайдир. Фонарчани ишлаб чиқарганларнинг мақсади ҳар ким ўзи билан қаерга бормасин олиб юриши мумкин бўлган кичик ва фойдали қурилмани яратишдан иборат бўлган.
Bullet’ни сув остида ишлатиш мумкин. Унинг яратувчиларининг айтишларича, қурилма бошқа ташқи таъсирлардан ҳам ҳимояланган.
Ҳозир фонарча яратувчилари уни оммавий равишда ишлаб чиқариш учун Kickstarter краудфандинг майдонида маблағ йиғишмоқда. Дастлаб жамоа 10 минг жалб қилишни режалаштирганди, бироқ кўзлаганидан 12 марта кўпроқни, яъни 125 минг доллар йиғишга улгурди. Қурилма ўз эгаларига 2017 йил ноябридан бошлаб етказиб берилади. Фонарчанинг нархи 15 долларни ташкил қилади.