15:56 / 07.03.2017
9275

«Мерседес» «Панамера» рақобатчисини яратди

«Мерседес» Женева автосалонида Mercedes-AMG GT Concept номи остидаги гибридли нусхасини намойиш этди. У яқин орада серияда пайдо бўлади ва Porsche Panamera’га рақобатчи бўлиши керак. Янгилик «EQ Power+» белгисини олган илк фуқаролик автомобилига айланди. Келажакда Mercedes-AMG’даги барча «зарядланган» гибридлар шундай номланади.

Тўрт эшикли ва тўрт ўринли машина С- ва Е-Классда ишлатилувчи MRA шассисининг модернизация қилинган нусхасида яратилди. Беш метрли автомобиль 805-кучли гибридли куч қурилмаси билан жиҳозланган. Унинг таркибидан тўрт литрли «саккизталик» бензин битурбоси, орқа ўқда жойлашган электромотор ва «ўта кучли ҳамда енгил» батареялар мажмуаси ўрин олди.

Бундай автомобиль соатига 100 километр тезликка уч сониядан камроқ вақтда етиши мумкин. Шу билан бирга, компания аккумуляторлар жиҳатлари ва электротортишдаги юриш захирасига ойдинлик киритмади. Батареялар рекуперация тизими ёрдамида қувват олиши мумкин.

Кузов тўсиқлари элементларининг катта қисми (жумладан диффузор, спойлерлар ва кузов остонаси), шунингдек том ва олд ўриндиқлар карбондан қилинган. Бундан ташқари, автомобиль карбон-керамик тормоз ва орқа кўриниш кўзгуларининг ўрнига камераларга эга бўлган.

Бундай автомобиль серияда 2018 йилда пайдо бўлади.

Top