13:33 / 08.03.2017
7315

Қорақалпоғистонда талон-тарож қилинган 6,5 миллион сўмлик моддий-товар бойликлар эгаларига қайтарилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган хўжалик объектларини ҳамда фуқаролар хонадонларини қўриқловга олиш мақсадида, шаҳар ва туманлар ҳудудида “Соқчи” тадбирини ўтказиш тўғрисида»ги 18-сонли фармойишига асосан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Kruz.uz ҚР ИИВ хузуридаги Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Т.Бердаховга асосан хабар берди.

Тадбир бошидан шаҳар ва туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган тадбиркорлик ва бошқа ҳар хил турдаги объектларда ҳамда кўп қаватли аҳоли турар-жойларда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик жиноятларининг олдини олиш мақсадида техник қўриқлаш пунктлари қўриқловига топшириш афзалликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. 

Олиб борилган ишлар натижасида қўриқлаш хизматига 17та объект ва 10та фуқаро хонадонлари қўриқловга олинди ҳамда халқ хўжалиги объектларида 62та майда талон-тарожликлар содир этилиши ҳолатлари аниқланиб, 6 миллион 443 минг 850 сўмлик моддий-товар бойликлар мулк эгаларига қайтарилди ва майда ўғирликларни содир этган шахсларга маъмурий тартибда жами 3 миллион 559 минг 657 сўмдан ортиқ жарималар солинди.

Top