Қорақалпоғистонда қўлбола усулда тайёрланган 77 тонна ёғнинг савдога чиқарилиши тўхтатиб қолинди
Яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғдан ташқари қарийб 20 мингта совун, бир неча тонна чигит, кунжара ва ўнга яқин ускуна борлиги аниқланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида 77,1 тонна қўлбола усулда тайёрланган ёғ маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Амударё туман бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Бухоро вилояти, Ромитан туманида давлат рўйхатидан ўтган “T.” МЧЖ ҳамда Амударё туманида фаолият кўрсатувчи “A.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “A.” МЧЖга тегишли нотурар бинода ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этгани фош этилган.
Тадбир давомида, ушбу яширин цехдан қўлбола усулда тайёрланган 77,1 тонна 5 литр ҳажмдаги елим идишларга қадоқланган истеъмолга яроқсиз ёғ, 19 460 дона хўжалик совуни, 10 тонна пахта чигити, 3 тонна кунжара, 32 рулон ёрлиқлар, 8 дона мой-жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган жами 1,3 млрд сўмлик товарлар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 27.07.2024
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024