Жаҳон | 22:17 / 15.03.2017
5211
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Саудия Арабистони энергетика соҳасида маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд жаҳон бозорида барқарорликни таъминлаш мақсадида АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида энергетика соҳасида маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Оқ уйда маълум қилинди.

Трамп ва Ал-Сауд ўртасидаги музокаралар 14 март куни Вашингтонда бўлиб ўтган.

"Иккита давлат энергетика соҳасида икки томонлама маслаҳатлашувларни жаҳон иқтисодиёти ўсишини ошириш ҳамда етказмаларнинг барбод бўлиши ва бозорда нарх-навонинг ўйнаши хатарини камайтиришга имкон берадиган йўсинда давом эттириш истакларини билдирдилар", деб айтилди хабарда. 

Саудия Арабистони ОПЕКга аъзо бўлиб, ташкилот ўтган йил ноябрда нефть нархини барқарорлаштириш учун нефть қазиб олишни қисқартириш қарорини қабул қилганди.

АҚШ картелга аъзо эмас, бироқ Саудия Арабистони ва Россия билан бир қаторда нефть қазиб олиш бўйича етакчи учликка киради.

Мавзуга оид