Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған соғлиғидаги муаммо сабабли референдум олдидан нутқларини бекор қилди
Фото: RIA
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томоғидаги муаммо сабабли 16 апрель кунига белгиланган конституциявий референдум олдидан ўтказилажак намойишлардаги иккита нутқидан воз кечди, деб хабар бермоқда Hurriyet нашри.
Мардин шаҳрида ўтган намойишда Эрдўған нутқ сўзлаётганда бир неча марта овози бўғилиб қолган.
Нашрнинг Туркиянинг етакчи Адолат ва тараққиёт партиясининг Ван вилоятидаги бўлими раҳбари Зохир Соғандуга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, Эрдўғаннинг Ван вилоятида 1 апрелга белгиланган чиқишида унинг ўрнига бош вазир Бинали Йилдирим иштирок этади. Бунга сабаб сифатида Эрдўғаннинг "томоғи шамоллаб қолгани" айтилган.
Маълум қилинишича, Эрдўғаннинг 31 мартда Эрзурум шаҳрида ўтиши белгиланган нутқи 15 апрелга кўчирилган.
Мавзуга оид
21:00 / 04.03.2026
НАТО ҳаво мудофааси Туркия томонга учирилган Эрон баллистик ракетасини уриб туширди
18:59 / 04.03.2026
Туркия ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллигини нишонламоқда
19:11 / 02.03.2026
Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилгани тахмин қилинмоқда
17:49 / 02.03.2026