17:41 / 01.04.2017
31397

Ҳафта видеолари: Сурия устозининг кўз ёши, Қодиров ва ҚВЗчиларнинг НАТОга жавоби ва бошқа қизиқ видеолар

Тхэквондо бўйича чемпион, 16 ёшли босниялик Карим Ахматспахик бетон блокларни бош билан уриб синдириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Ўсмир 35 сония ичида 111 та бетон блокни парчалаб ташлади. 

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва россиялик комик актёр Михаил Галустян Россияда эфирга узатилувчи КВН (ҚВЗ) ҳажвий дастурини "сиёсий қурол" деб атаган НАТОга видеожавоб тайёрлашди.

Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум йўл ҳаракати қоидасига амал қилишда ўрнак кўрсатди. Амирнинг шаҳар чорраҳаларидан бирида ёнидаги йўлдошлари билан светофорнинг яшил ёнишини ва йўлдан ўтишни кутаётган тасвирланган видео пайдо бўлди.

"Барселона"нинг антиқа машғулоти. "Барселона" футболчилари машғулотлар вақтида антиқа усулда "крестики-нолики" ўйинини ўйнашди: Неймар жамоасини уятга қўйди

Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоаси футболчилари эса ижтимоий тармоқ “қаҳрамонларига” айланишди. “Бельграно” клубига қарши кечган баҳсда жамоанинг тўрт нафар футболчиси дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўп кирита олмади.

Ўз касбини бажараётган журналист аёл ҳайдовчилардан балога қолди: “Тошкент” телеканалида эфирга кетувчи “Пойтахт йўллари” кўрсатувининг навбатдаги сони мактаблар олдида машиналар томонидан ҳаракат қоидаларини бузаётганига бағишланди.

Ливан президенти, бу йил 82 ёшга тўлган Мишель Аун Араб давлатлари лигаси саммити доирасида суратга тушиш маросими вақтида йиқилиб тушди. Бу ҳолат видеоси "Ал-Арабия" телеканалида намойиш этилган.

T-Mobile штат блогери Дэс Смит янги Samsung Galaxy S8 флагманини сув остида очди. Ролик давомида Смит махсус ҳимояланган қафасда бўлган. Бу вақтда унинг атрофида акулалар сузиб юришарди, блогер смартфон камераси ёрдамида уларни суратга олди. 

2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси устидан ғалабага эришган Сурия терма жамоаси бош мураббийи Айман Ҳаким ўйиндан кейинги матбуот-анжуманида йиғлаб юборгани маълум бўлди. "Мамлакатимиз фуқароларига қувонч улашганимиздан хурсандман", – деган мутахассис. 

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг Овал хонасини савдо тўғрисидаги иккита фармонни имзоламасдан тарк этди. У нутқ қилганидан сўнг, ҳужжатларни имзоламаган ва хонадан чиқиб кетган.

Top