Ўзбекистон | 12:54 / 16.05.2023
11605
1 дақиқада ўқилади

"Телеграм"да фуқаролар шаънини камситувчи видеолар жойлаштирган гуруҳ қўлга олинди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан "Телеграм" мессенжерида фуқаролар шаънини камситувчи видеолар жойлаштирган гуруҳ аниқланди.

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, Hello Tashkent, salam Tashkent номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видеотасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланиб, қўлга олинган. 

Гуруҳ ва канал бошқарувчилари жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган. 

Hello Tashkent, salam Tashkent гуруҳ ва каналларидан жабрланган фуқаролар 102 қисқа рақами ёки +998991176087 рақамлари орқали хабар беришлари сўралган.

Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Мавзуга оид