19:45 / 09.04.2017
9115

ИШИД Мисрдаги терактлар учун жавобгарликни зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Мисрнинг Танта ва Александрия шаҳарларидаги черковларда якшанба ибодати вақтида амалга оширилган портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

WTVD-TV телеканали Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар беришича, Александриядаги Авлиё Марк черковида рўй берган портлаш туфайли 11 киши ҳалок бўлган ва 35 киши жароҳатланган. Тантадаги Мар-Гиргис черковидаги портлаш 30 кишини ҳаётдан олиб кетган ва 40дан ортиқ киши жароҳатланган.

Шу куни яна бир портлаш рўй берди. Тантадаги портлашдан кўп вақт ўтмасдан шу шаҳардаги полициячиларни тайёрлаш марказига ҳужум уюштирилди. Бу ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Шу тариқа бугунги ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 нафарни ташкил қилди.

Top