Тошкентдаги Интерпол миллий марказий бюросида матбуот брифинги бўлиб ўтди
2017 йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Интерпол” миллий марказий бюроси биносида “Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар юзасидан” ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди. Брифинг мақсади ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Бобохонов Акромхон изоҳ бериб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрель куни қабул қилинган 5005-сонли “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 12 апрель кунги 2883-сонли “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 18 апрелда қабул қилинган “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан ахборотлар ва шарҳлар берилди.
Шунингдек, матбуот брифингида ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Адилов, ИИВ Хорижга чиқиш келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот бўлинмаси катта инспектори Мансуржон Рихсиев, ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Ўткир Жўраевлар маъруза қилиб, ички ишлар органларида ўтказилаётган туб ислоҳотлар, унинг мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда муҳим ахамият касб этишини таъкидладилар.
Мустақилликнинг илк йилларида соҳада туб ислоҳотлар ўтказилиб, ички ишлар органларини жазоловчи, назорат қилувчи органдан халқ, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қиладиган тузилмага айлантириш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун даражасида белгилаш, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида ўтган йилнинг сентябрь ойида “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Бироқ, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига доир мурожаатларини ўрганиш – мазкур Қонун талабларини амалиётга жорий этиш имкониятлари, шунингдек, соҳада ҳамон ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммо ва масалалар мавжудлигини кўрсатди.
Фармонда бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўяётганлиги айтилиб, шу билан бирга, кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифаларни самарали бажаришда тўсиқ бўлаётганлиги таъкидланиб, бирма-бир санаб ўтилган.
Мазкур Фармон муҳим ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга ҳужжат сифатида ички ишлар органлари фаолиятининг замон талабларига ҳамоҳанг тарзда самарадорлигини оширишда ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўтайди.
Айни пайтда, унда чуқур таҳлиллар асосида мавжуд жиддий камчилик ва муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаби ва салбий оқибатларини бартараф қилиш, бугунги кун нуқтаи назаридан ички ишлар органларининг оддий ходимидан то юқори раҳбарларигача барча-барчасининг масъулиятини янада кучайтириш чора-тадбирлари қамраб олинган.
Фармонда бу каби муаммо ва камчиликларни ҳал этиш учун ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Хусусан, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган ижтимоий йўналтирилган профессионал хизматга айлантириш зарурлиги, “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” ҳар бир ходимнинг асосий хизмат бурчи экани қайд этилди.
Шунингдек, барча бўғиндаги ходимларнинг асосий вазифаларини оқилона тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган, аҳоли билан доимий манзилли мулоқот ўрнатиш, ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳокимият вакиллик органи тимсолида халқ олдида ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш, ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника базасини янада яхшилаш каби асосий йўналишлар алоҳида белгилаб берилган.
Унда ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш тартиби жорий этилмоқда.
Фармонда тизимда қатор ташкилий ўзгартишлар назарда тутилган. Айни пайтда дунёнинг турли минтақаларида халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг янги таҳдидлари пайдо бўлаётгани жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятни ички ишлар органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида янада кучайтириш зарурлигини тақозо этмоқда. Ушбу ҳолатлар эътиборга олинган ҳолда, Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ташкил этилмоқда.
Тергов органларининг мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Тергов бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига ўзгартирилмоқда. Бу эса ҳар қандай жиноятга ва қонунбузарлик учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш ва ҳар қандай жиноятга қарши халқ нафратини уйғотишга имкон беради.
Бундан ташқари, кадрлар масаласига ва тизимга етук мутахасссис кадрлар етказиб бериш масалаларига жиддий эътибор қаратилиб, сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари - янги талаблар асосида фаолият юритадиган ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларига, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти - Ҳарбий-техника институтига, Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби эса Ёнғин хавфсизлиги институтига айлантирилди.
Шунингдек, хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг аҳоли кўп мурожаат қиладиган туман (шаҳар) бўлимларида иш ҳажмининг тўғри тақсимланмаганлиги сабабли ноқулайликлар ва сансалорликлар юзага келмоқда. Ички ишлар органлари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурлиги эътиборга олиниб, ушбу йўналишда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ташкил этилади.
Фармонда қайд этилган асосий вазифаларни бажариш бўйича зарур ташкилий ва ҳуқуқий механизмларни амалга ошириш мақсадида Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024