22:23 / 26.04.2017
7579

Instagram фойдаланувчилари сони рекорд даражага етди

Сўнгги тўрт ой давомида, деярли 2017 йил бошидан буён Instagram  тармоғи аудиторияси 1 миилиард фойдаланувчига етди. Мазкур кўрсаткич платформа фаолияти тарихидаги энг шиддатли ўсиш ҳисобланади.

Атиги икки йил олдин ижтимоий тармоқнинг ойлик аудиторияси 300 миллионга тенг эди. Ҳозир эса фаол фойдаланувчилар сони - 700 миллион атрофида.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йил июнь ойи охирида Instagram фойдаланувчилари сони 500 миллиондан иборат бўлган, улардан 300 миллион нафари сервисдан ҳар куни фойдаланган. Фойдаланувчилар бир кунда 4,2 миллиард марта "лайк" қўйишга улгуришган. 

Бугунги кундаги машҳур сервис 2010 йилдан буён расман фаолият юритади, 2012 йилдан эса Facebook мазкур платформага эгалик қилиб келади. 

Top