20:45 / 01.05.2017
4083

Абдулазиз Комилов Ашхободда БМТнинг Марказий Осиё бўйича вакили билан учрашди

Фото: Kazpravda.kz

30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан БМТ, шунингдек, МОПДММ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, БМТ Минтақавий маркази кун тартибининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Top