Тошкентдаги халқаро конгресснинг хорижий меҳмонларидан махсус интервью
15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида "Ўзбекистоннинг маданий мероси - халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл" мавзуида халқаро илмий-маданий конгресс бўлиб ўтмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтган конгресснинг биринчи кунида дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатидан 140 нафар хорижий экспертлар, дипломатлар, олимлар, халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 50дан ортиқ илм-фан намояндалари ҳамда миллий ва хорижлик ОАВ ходимлари қатнашди.
Кун мухбири мазкур халқаро конгрессда иштирок этиб, хорижий экспертлар ва халқаро ташкилот вакилларидан интервью олди.
Бертиль Лионне, Илмий тадқиқотлар миллий марказининг тадқиқотлар бўйича фахрий директори (Париж, Франция):
Мен мазкур конгресс иштирокчиларига таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ўзидан буюк хазина қолдирган тарихнинг ҳаяжонли саҳифаларини бошдан кечирди. Уларнинг кўпчилиги музейларда сақланади, қолганлари эса яна қазишмалар давомида топилади. Мазкур форум - Ўзбекистоннинг буюк маданий мероси билан танишиш учун ажойиб имконият.
Александр Наймарк, Хофстр университетининг тасвирий санъат кафедрасираҳбари (Нью-Йорк, АҚШ):
Лойиҳанинг формати асрлар давомида Ўзбекистон аҳолиси томонидан яратилган санъат ёдгорликлари ва маданиятнинг бутунжаҳон аҳамиятини намойиш этишга имкон беради. Лойиҳанинг муваффақиятли ташкил этилишига унинг илмий раҳбари Эдвард Ртвеладзенинг халқаро мавқе катта ҳисса қўшди.
Геничи Цуге, Токио санъат университетининг профессори (Токио, Япония):
Конгресс иштирокчиларини табриклаш билан бир қаторда, Ўзбекистон музейи, кутубхонаси, архивлари ўзининг бой қимматбаҳо ресурсларини дунёнинг ҳар бир тадқиқотчисига рақамли ижро орқали тақдим этишини сўраб қоламан. Жумладан, мусиқа ва тарихий мусиқий асбобларнинг яратилиши билан боғлиқ бўлган эски қўлёзмалар, миниатюралар, иконографик объектларни ҳам.
Шастри Рамачандаран, "Daily News and analysis" нашри мухбири (Ҳиндистон):
Ушбу анжуманга дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар, ҳамкасбларимиз ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг археологик, маданий ва тарихий мерослари ҳақида маълумотлар бериши, суҳбат қуриши катта тажриба мактаби бўлади. Мазкур тадбир иштирокчисига айланганимдан мамнунман.
Мосуд Маннан, Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
Бу буюк халқнинг тарихий, археологик ёдгорликлари, гўзал маданияти доим барчани лол қолдиради. Тадбир эса хорижий меҳмонларга ўзбекона меҳмондўстликдан баҳраманд бўлишга, унинг маданий-илмий бойлиги билан яқиинроқ танишишга ва бутун дунё бўйлаб кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024