Болалар омбудсмани хабарига кўра, вояга етмаган К.У. гўёки А.Р. ҳақида номақбул гаплар айтганини у бошқалардан эшитгач, А.Р. истироҳат боғида қизни ерга ётқизиб, юзи ва танасига мушт урган. Шунингдек, сочидан тортиб ерда судраган ва буни атрофдагилар кузатиб турган.
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида К.У.га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
“Вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган бундай зўравонлик ҳаракатларига қатъий қонуний чора кўрилиши шарт! Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиради”, дейилади хабарда.















