Light | 08:41 / 18.05.2017
11181
2 дақиқада ўқилади

Musaffo – табиий, мазали ва хавфсиз сут

2017 йилнинг 6 май куни Makro Megaplanet  ва Makro Samarqand Darvoza’да ультрапастеризация қилинган, ўралган (TetraPak), Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи ва ёғлилик даражаси 3,2 фоиз бўлган сутни кўрмаган ҳолда яширин равишда татиб кўриш маросими бўлиб ўтди.

Дегустацияда барча истовчилар икки ишлаб чиқарувчи сутини татиб кўриш ва уларга – таркиб, ранг, маза, ҳид бўйича баҳо бериш имконига эга бўлишди.

Татиб кўриш чоғида намуналар бир хил даражада бўлди ва дегустацияда иштирок этувчиларга бир хил шароитларда тақдим этилди.

Таққослаш дегустацияси якунига кўра, Musaffo СМ ишлаб чиқарган, ультрапастеризация қилинган сут рақобатчисини барча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирди.

Шу тариқа, респондентларнинг 89 фоизи Musaffo СМ сути консистенция бўйича яхши, чўкишларсиз бир хил даражада эканини таъкидлаб ўтишди.

Дегустацияда иштирок этганларнинг 96 фоизи фикрича, Musaffo сути ранги оқ ёки бироз сариқроқ.

Тоза, ёқимли ва бироз ширин ҳид сўровда иштирок этганларнинг 77 фоизи томонидан эътироф этилди.

Маза бўйича эса Musaffo сути қатнашчиларнинг 70 фоизига манзур бўлган. Улар тоза, ёқимли ва бироз ширин таъм ҳақида гапиришди.

Makro Megaplanet ва Makro Samarqand Darvoza’нинг тадбирда иштирок этган барча ташриф буюрувчиларига миннатдорлик билдирамиз, Сизнинг фикрингиз биз учун жуда муҳим!

Musaffo – табиий, мазали ва хавфсиз сут!

Musaffo сайти: musaffo.uz 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид