21:15 / 18.05.2017
6090

Нью-Йорк марказида автомобиль йўловчилар устига юрди, қурбонлар бўлиши мумкин

Нью-Йорк шаҳри марказидаги Таймс-сквер майдонида автомобиль йўловчилар устига ҳайдалди.

CBS New York маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ўнлаб жабрланганлар бор.

Reuters маълумотига кўра эса қурбонлар бор.

Интернетда воқеа жойида олинган видеолар ва суратлар тарқалмоқда.

Айни вақтда полиция ҳодиса ҳудудини ўраб олган.

Автомобиль пиёдалар устига қасддан ҳайдалганми ёки йўқ, бу аниқ эмас.

Top