12:10 / 04.06.2017
12132

Лондондаги теракт оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аниқ сони маълум қилинди

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида 3 июнь, шанба куни кечқурун юз берган терактларда олти киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 48 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Тез ёрдам хизмати ходимлари маълумот берган.

«Биз биринчи тиббий ёрдамлар кўрсатилгач, Лондондаги 5та шифохонага 48 кишини етказдик», — дейилган маълумотномада.

Бундан олдинги хабарларда жароҳатланганлар сони 30 нафарга яқинлиги айтилганди.

3 июнь куни Лондон кўпригида автофургон пиёдалар устига юргани ҳақидаги хабарлар маҳаллий вақт билан соат 22:08 (Тошкент вақти билан 4 июнь, якшанба куни 02:08) да келиб туша  бошлаган. Автомобиль ичидан чиққан 3 киши одамларга пичоқ билан ҳужум қилган, кейин улар яна фургонга миниб, Боро бозорига йўл олишган ва у ерда ҳам пичоқ билан одамларга ташланишган. Воқе жойига етиб келган полициячилар уларни отиб ўлдиришган.

Лондонда навбатдаги теракт, тафсилотлар 

Top