18:48 / 06.06.2017
6348

ЕИ давлатлари Қримга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтиришга келишиб олдилар

Фото: РИА "Новости"

ЕИ аъзо давлатларининг Европа Иттифоқи Кенгашидаги доимий вакиллари Қримга нисбатан санкцияларни яна бир йилга чўздиришга келишиб олишди. Бу ҳақда РИА «Новости» манбага таянган ҳолда хабар берди.

«Доимий вакиллар бугун санкцияларни яна бир йилга, ҳеч қандай ўзгартиришларсиз чўздириш ҳақида қарор қабул қилишди. Агарда ҳеч нарса ўзгармаса, хорижий ишлар бўйича Кенгаш бу қарорни келаси йиғилишда (19 июнь – таҳ.) тасдиқлайди», - деган у.

Таъкидланишича, Қримга нисбатан ҳозирги санкциялар 2017 йилнинг 23 июнига қадар амал қилади.

Top